15:19 / 13.12.2022
924

Украинада 500 мингга яқин хавфли буюмлар миналардан тозаланди

Украинада 500 мингга яқин хавфли буюмлар миналардан тозаланди
Фото: Reuters
Украинада уруш бошланганидан бери 500 мингга яқин портловчи буюмлар миналардан тозаланди. Бу ҳақда президент Володимир Зеленский кечки видеомурожаатида айтди.

24 февралдан бери Украинада фақат фавқулодда вазиятлар давлат хизмати ходимлари томонидан 300 мингдан ортиқ, Миллий полициянинг портловчи моддалар бўйича экспертлари томонидан эса 180 мингдан ортиқ шундай буюмлар мусодара қилинди, деди давлат раҳбари.

Миналардан тозалаш бошқа давлат хизматлари ва армия томонидан ҳам амалга оширилмоқда, деди президент.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, хорижлик ҳамкорлар Украинага «Россия мина террори»га қарши курашда ёрдам бермоқда.

Аввалроқ Херсон вилоятини миналардан тозалаш жараёнида тўрт нафар украиналик полициячи ҳалок бўлганди. Бу ҳақда мамлакат президенти Володимир Зеленский хабар берди.

Бундан ташқари, Зеленский Россиянинг Донецк вилояти Курахово шаҳрига берган зарбаси ҳақида батафсил маълумот берди. Унга кўра, бозор, элеватор, ёнилғи қуйиш шохобчаси, автовокзал ва турар жой биноси ўққа тутилган. 10 киши ҳалок бўлди.

Украинанинг энергия таъминоти билан боғлиқ вазиятни изоҳлар экан, Зеленский ҳозирда мамлакат энергетика тизимларини 100 фоизга тиклаш имконсизлигидан огоҳлантирди.

«Вақт керак. Шу боис аксарият шаҳар ва туманларда электр энергиясини ўчириш жадвали сақланиб қолган», - деди президент.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинада 500 мингга яқин хавфли буюмлар миналардан тозаланди