16:16 / 13.12.2022
2 100

«Оила фақат бир эркак ва бир аёл билан қурилиши керак!» – Туркиялик депутат

«Оила фақат бир эркак ва бир аёл билан қурилиши керак!» – Туркиялик депутат
Куни кеча бир гуруҳ ташаббускор аёллар Туркия парламентига Конституцияга аёлларнинг ҳижоб ўрашига конституциявий кафолатлар берувчи ва никоҳ битимида томонларни аниқ белгиловчи ўзгаришлар бўйича таклиф киритгани ҳақида хабар берган эдик.

Адолат ва тараққиёт партиясининг Туркия парламентидаги гуруҳи раҳбари ўринбосари Ўзлем Зенгин ва бир гуруҳ фаол аёллар матбуот анжумани ўтказиб, унда Конституцияга ўзгартириш киритиш таклифлари борасида тушунтириш бердилар. Уларнинг изоҳ этилишича, Туркия бош қомусига таклиф этилаётган ўзгаришларда оила муқаддаслиги тушунчаси ҳам ўрин олган.

Ўзлем Зенгиннинг нутқидан муҳим парчалар:

Таклифимизнинг кейинги қисми оила муассасасига тааллуқли. Оила – ҳар бир ўтаётган кунда дунёда аҳамияти борган сари ошиб бораётган қадриятдир. Бизнинг конституциямизда оила жамиятнинг асоси сифатида кўрилиб, алоҳида муҳофаза остига олинган муассасадир.

Агар бирор бир жамиятни ҳароб этишни истасангиз, оила қадриятини йўқ қилиш кифоя қилади. Шунинг учун биз бош қомусимизга “оила бир эркак ва бир аёл тарафидан тузиладиган ҳуқуқий муассаса” деган нормани киритишни таклиф этяпмиз. Биз парламентда бу таклифимизга бирор бир депутат қарши чиқади деб ўйламаймиз. Афсуски, бир неча йиллардан бери оила қадриятларига зид ишлар, суиистеъмоллар бор ва бу ҳолат кўплаб инсонларни қайғуга туширмоқда. Масалан, Италияда, Польшада, Венгрияда ва бошқа ғарб давлатларида шундай бўляпти. Шу сабабли биз бу таклифимизнинг қиймати, аҳамияти катта деб биламиз.

Аслида бугунги кунда Туркиянинг қонунлари ва хоссатан оила кодексига биноан оилани (эркак билан эркак ёки аёл билан аёл эмас) фақат бир эркак ва бир аёлдан ташкил топиши белгилаб қўйилган. Аммо унда нега конституцияга бундай ўзгартириш киритиш эҳтиёжи бор, деб сўрайдиган бўлсангиз, биз бу муқаддас тушунчани, эзгу қадриятни бош қомусимизда ҳам ифода этилишини истаяпмиз. Яъни бу мавзуга муҳокама бошланмасдан аввал нуқта қўйилишини хоҳлаяпмиз.

Шуни таъкидлашни истардимки, бу таклифларни жамиятимизда катта ўзгаришларга йўл берган, сабаб бўлган ҳурматли давлат раҳбаримиз ва парламент раиси билан ҳамда бир неча партия раҳбарлари билан маслаҳатлашиб амалга оширмоқдамиз...
”.

Конституцияга ўзгартириш киритиш таклифига ҳисса қўшган ва қўллаб-қувватлаганларга миннатдорчилик билдирар экан, Зенгин кўз ёшларини тия олмай: "Бугунги кунларга етиб келишимиз учун ҳаракат қилиб, сиёсий кураш олиб борган ва дуолари, ибодатлари билан ҳисса қўшган барча-барча ватандошларимизга миннатдорчилик билдирамиз”, деди.

Бу таклифларимизни биз шарафли деб биламиз ва Туркия Буюк Миллат Мажлисидаги ҳар бир депутатнинг ўз виждони ва ақлидан сўраб улар учун овоз берган одамлар учун энг яхши қарорни қабул қилишларига ишонамиз.

Конституциявий комиссиясига ҳавола қилинадиган қонун лойиҳасининг келаётган январ ойи охиригача муҳокама қилинишини ва февраль ойида парламентга келишини тахмин қилмоқдамиз. Аммо ҳозирча аниқ бир сана ҳақида гапириш тўғри эмас
”, деди Зенгин хоним.

Аҳмад Али тайёрлади

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Оила фақат бир эркак ва бир аёл билан қурилиши керак!» – Туркиялик депутат