20:48 / 13.12.2022
1 329

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири АҚШ Давлат котиби билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири АҚШ Давлат котиби билан учрашди
Жорий йилнинг 12-14 декабр кунлари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири делегацияси Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик мулоқотининг иккинчи йиғилишида иштирок этиш учун АҚШга жўнаб кетган эди.

Кеча, 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги делегация Америка Қўшма Штатлари давлат котиби Энтони Блинкен билан музокаралар олиб борди.

АҚШ Давлат департаменти раҳбари дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланаётган жорий йилда Стратегик шериклик мулоқотнинг иккинчи йиғилишини ўтказилиши алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Мазкур механизм нафақат икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашиш, балки мулоқотнинг устувор йўнаишларини белгилаб олишга имкон беради.

Энтони Блинкен Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни ижобий баҳолаб, Америка томони уларни амалга ошириш жараёнида ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. АҚШ Давлат департаменти раҳбари республиканинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан диний эркинликларни таъминлаш, одам савдосига қарши курашиш ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасида эришган ютуқларини алоҳида таъкидлади.

Давлат котиби Ўзбекистон томонидан Марказий Осиёда ўзаро ишонч ва англашув муҳитини мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган минтақавий сиёсатга юксак баҳо берди. Айниқса, Энтони Блинкен Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги битимга эришганини олқишлади. "Менимча, бу минтақадаги ва ундан ташқаридаги кўпчиликка бундай масалаларни ҳал қилишда дипломатия имкониятларининг аҳамияти тўғрисида кучли сигнал юборади", деди Давлат департаменти раҳбари.

Савдо, инвестициялар, фан ва таълим, транспорт ва логистика соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришдан томонларнинг манфаатдорлиги таъкидланди.

Икки томонлама даражада, "C5+1" минтақавий формати ва халқаро ташкилотлар доирасидаги режалаштирилган тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг