00:05 / 14.12.2022
1 343

Янги Зеландия чекишни бутунлай тақиқлайдиган биринчи давлатга айланади

Янги Зеландия чекишни бутунлай тақиқлайдиган биринчи давлатга айланади
Янги Зеландия ҳукумати мамлакат аҳолисига чекишни бутунлай тақиқлашни режалаштирмоқда. Лекин бир зумда эмас, балки босқичма-босқич тарзда.

Жумладан, мамлакатда чекиш рухсат этилганларнинг ёш чегарасини йилма-йил ошириш чораси ўрганилмоқда. Агар қонун қабул қилинса, 2025 йилга бориб Янги Зеландия чекиш бутунлай тақиқланган биринчи давлатга айланиши мумкин.

«Минглаб одамлар соғлом бўлади ва узоқ умр кўради, соғлиқни сақлаш тизими эса 5 миллиард доллар кўпроқ пул олади, чунки чекиш туфайли келиб чиқадиган саратон, юрак хуружи, инсульт, ампутация каби касалликларни даволашга ҳожат қолмайди», деб тушунтирди соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Ойша Веррол.

2023 йилда 2009 йил 1 январдан кейин туғилган фуқароларга сигарета сотишни тақиқловчи қонун кучга киради. Натижада, тамаки маҳсулотларини сотадиган жойлар камаяди. Дўконлар сони 10 бараварга, бутун мамлакат бўйлаб 6000 тадан 600 тага қисқаради.

Бироқ, қабул қилинадиган қонун электрон сигареталарга тааллуқли эмас. Статистика шуни кўрсатадики, сигаретани ташлашга мажбур бўлган фуқаролар электрон сигаретага ўтиб олишган. Ҳар куни бундай сигарета чекадиганлар улуши ортиб, 2021 йилдаги 6,2 фоиз ўрнига 8,3 фоизга етган.

Шундай бўлса-да, ҳар куни чекувчилар сони ўтган йилги 9,4 фоизга нисбатан 8 фоизга тушган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг