07:00 / 14.12.2022
2 224

Путин Европа мустамлакачилик сиёсати оқибатларини ўрганишни топширди

Путин Европа мустамлакачилик сиёсати оқибатларини ўрганишни топширди
Россия президенти Владимир Путин Таълим ва фан вазирлигига Европа давлатларининг Африка ва бошқа қитъалардаги мустамлакачилик сиёсатининг келиб чиқиши, ривожланиши ва оқибатлари бўйича илмий тадқиқотларни ташкил этиш, шунингдек, иккинчи “Россия-Африка” саммити учун материаллар тайёрлаш вазифасини юклади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Россия Таълим ва фан вазирлиги иккинчи “Россия-Африка” саммити учун материаллар тайёрлаш, федерал бюджет маблағлари ҳисобидан илмий тадқиқот олиб борадиган илмий ва олий таълим муассасаларининг илмий ишлар дастурига Европа давлатларининг Африка қитъаси ва бошқа қитъалардаги мустамлакачилик сиёсатининг келиб чиқиш тарихи, ривожланиши ва оқибатлари бўйича илмий тадқиқотларни киритишни таъминласин”, - дейилади Кремль сайтида эълон қилинган топшириқда.

Ишни “Россия Фанлар академияси” федерал давлат бюджет муассасаси ва “Россия тарих жамияти” уюшмаси билан биргаликда амалга оширилиши таклиф этилган.

Топшириқнинг охирги муддати – 1 февраль.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг