12:30 / 14.12.2022
1 670

Британия денгиз пиёдалари Украинадаги махфий операцияларда қатнашаётгани маълум бўлди

Британия денгиз пиёдалари Украинадаги махфий операцияларда қатнашаётгани маълум бўлди
Фото: EPA
Генерал-лейтенант Роберт Магован Буюк Британия денгиз пиёда қўшинлари ҳарбий хизматчилари Украинада «юқори даражали сиёсий ва ҳарбий хавфга эга» махфий операцияларда қатнашаётганини маълум қилди. Бу ҳақда The Times газетаси генералнинг Globe and Laurel денгиз пиёдалари журнали учун ёзган мақоласига таяниб хабар бермоқда. Генерал бу қўшинларга 2021 йил апрелидан 2022 йил майигача қўмондонлик қилган.

Роберт Магованнинг сўзларига кўра, 350 дан ортиқ денгиз пиёдалари Украинага йил бошида, Россия махсус операция ҳақида эълон қилишидан аввалроқ юборилган. Бу Британиянинг Киевдаги элчихонаси дипломатларини қўриқлаш учун қилинган.

Британия Ҳарбий-денгиз кучлари вакили Times’га маълум қилишича, денгиз пиёдалари Украинага Буюк Британиянинг мамлакатдаги дипломатик иштирокини қўллаб-қувватлаш учун жўнатилган ва жангивар функцияларни бажармаган.

Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги британиялик ҳарбийларни октябрь ойида Қора денгиз флоти инфратузилмасига берилган зарбаларга алоқадорликда айблаган эди. Буюк Британия Мудофаа вазирлиги эса айбловларни рад этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британия денгиз пиёдалари Украинадаги махфий операцияларда қатнашаётгани маълум бўлди