Фото: AP
Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Киев ва Киев вилоятига эрталабки ҳужум чоғида барча 13 та камикадзе дронни уриб туширди. Бу ҳақда мамлакат президенти Володимир Зеленский маълум қилди.
«Террорчилар бугунги кунни эрталабдан 13 та «шаҳедлар» билан бошлади. Дастлабки маълумотларга кўра, 13 таси ҳам бизнинг Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларимиз томонидан уриб туширилган. Офарин! Мен фахрланаман!» - деди у мурожаатида.
Володимир Зеленский Украина фуқароларини ҳаво ҳужумидан огоҳлантириш товушлари - сиреналарни ёддан чиқармаслик лозимлиги ҳақида ҳам эслатиб ўтди.
Аввалроқ Киев Эрон дронларининг янги ҳужуми ҳақида хабар берганди. Киевда портлашлар рўй бергани ҳақида хабарлар тарқалди.
«Пойтахтнинг Шевченко туманида портлашлар содир бўлди. Хизматлар йўлда. Батафсилроқ маълумот - кейинроқ», — деб ёзди Украина пойтахти мэри Виталий Кличко Telegram’да.
Шунингдек, у Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари аллақачон Киев ва Киев вилояти осмонида Эроннинг 10 та учувчисиз учиш аппаратини уриб туширганини айтди.
Ўз навбатида, Киев вилояти ҳарбий маъмурияти раиси Олексий Кулеба бошпана ва хавфсиз жойларда бўлишга чақирди, шунингдек, ҳаво ҳужумидан мудофаа ишлари ҳақида ҳисобот берди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
“Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради?
Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади?
Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди
Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди