18:35 / 14.12.2022
1 444

Жан-Клод Ван Дамм Украинага келиб, мамлакат ҳарбийлари билан учрашди (видео)

Жан-Клод Ван Дамм Украинага келиб, мамлакат ҳарбийлари билан учрашди (видео)
Америкалик актёр Жан-Клод Ван Дамм Украина Қуролли кучлари аскарлари билан учрашди. Ижтимоий тармоқларда унинг Украинани қўллаб-қувватлагани аск этган видео тарқалди.

Видеода Голливуд юлдузининг Украина ҳимоячилари қуршовида «Украинага шон-шараф!» деб ҳайқираётганини кўриш мумкин. Хабарларга кўра, видео Украинанинг Карпаторти вилоятидан олинган.

ОАВ ёзишича, актёрни аввалроқ Ужгородда кўришган, бироқ унинг ўзи Украинага ташрифини эълон қилмаган.

9 ноябрь куни америкалик актёр Шон Пенн кенг кўламли уруш бошланганидан бери Киевга учинчи бор келиб, Владимир Зеленский билан учрашган ва унга ўзининг «Оскар»ини топширган эди — карьераси давомида Пенн иккита олтин ҳайкалча олган — «Сирли дарё» ва «Харви Милк» фильмларидаги роллари учун. Актёр совғани Украина ғалабасига умид ва ишонч рамзи деб атаган. Бунга жавобан Зеленский ўзи фильмларда суратга тушган пайтлар «Оскар» унинг орзуси бўлганини айтган, шунингдек, Украина халқини қўллаб-қувватлагани учун Пенни «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирлаган.

Жан-Клод Ван Дамм, Украина, Аскарлар

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жан-Клод Ван Дамм Украинага келиб, мамлакат ҳарбийлари билан учрашди (видео)