Фото: NBC News
Туркиянинг Истанбул шаҳри суди Экрем Имомўғлини Олий сайлов комиссияси (ОСК) вакилларини ҳақорат қилгани учун икки йилу етти ойга озодликдан маҳрум қилди.
Шаҳар мэри лавозимини эгаллаб турган Имомўғли турк мухолифати вакили бўлиб, 2023 йилда ўтказиладиган президентлик сайловида мамлакатнинг амалдаги раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг эҳтимолий рақибларидан бири саналади.
Агар ҳукм юқори инстанция томонидан тасдиқланса, Экрем Имомўғли беш йилга сиёсий фаолиятдан четлаштирилиши, шунингдек, Истанбул мэри лавозимини тарк этиши мумкин. Прокуратура жаноб Имомўғли учун тўрт йилу бир ой қамоқ жазосини сўраган эди.
2019 йил 31 март куни Истанбул мэри лавозими учун сайлов ўтказилди ва унда мухолиф Халқ-Республика партияси вакили Экрем Имомўғли ғалаба қозонди. Унинг рақибидан устунлиги 23 минг овозни ташкил қилди, бироқ ҳукумат ташаббуси билан овозлар қайта санаб чиқилди ва тафовут 13 мингга қисқарди.
17 апрел куни Туркия Марказий сайлов комиссияси сайлов натижаларини тан олди, бироқ 6 май куни улар бекор қилинди. 23 июн куни бўлиб ўтган такрорий сайловда Экрем Имомўғли янада каттароқ фарқ билан ғалаба қозонди. Ғалабадан сўнг пойтахт мэри 31 март куни бўлиб ўтган сайлов натижаларининг бекор қилинишини «аҳмоқлик» деб атаган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Парҳезшунос творог истеъмоли борасида огоҳлантирди
Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳалқаро турнирга жўнаб кетди
Ўзбекистон терма жамоаси Бразилия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"
ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни мағлуб қилиб, финалга йўл олди
Бахтиёр Саидов Покистон президенти билан учрашди
Сирдарё ҳокими президент топшириғига кўра боёвутлик отахонга Гулистон шаҳридан уй совға қилди