Фото: theins.ru
Россиянинг Ростов вилоятида номаълум партизанлар темир йўл релсларини портлатиб юборди. Бу ҳақдаги видеолар «Роспартизан» ва «Свобода России» телеграм каналларида тарқатилди.
Темир йўлнинг ушбу қисмидан ҳарбий техникалар Украина билан чегарадош уруш ҳудудларига ташилган.
Хабарда буни «Легион» аъзолари амалга оширгани ва улар «мамлакатнинг турли ҳудудларида темир йўл изларини бузишда» давом этиши айтилган.
Аввалроқ, айнан шу видео БОАК телеграм каналида ҳам тарқатилган, унда партизанлар Украина билан чегарадош ҳудудларда темир йўлни портлатиб юборгани айтилган, бироқ, ҳудуднинг номи келтирилмаган эди.
Уруш бошлангандан бери Россиянинг турли минтақаларида темир йўллар издан чиқарилгани ёки электр узатиш устунлари бузилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бу партизан гуруҳлари томонларидан амалга оширилаётгани, улар Украинадаги урушга қарши бўлиб, Россиянинг уруш олиб боришига йўл қўймаслик учун шундай қилишаётгани айтилмоқда.
Ноябр ойида 18 ёшли «партизан» Иля Подкаменний Иркутскда мис симларни релсларга ўраб, поездлар ҳаракатини бузишни режалаштиргани учун ҳибсга олинган эди. Бир ой олдин, Брянск вилоятида номаълум шахслар темир йўлни портлатиб юборди. Губернатор бунда портловчи қурилма ишлатилганини айтди. Бунгача минтақада темир йўлга яқин жойлашган иккита электр узатиш устуни портлатилган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШда 9 ёшли бола миллионерни уйсиз деб ўйлаб, унга бор пули — 1 долларини берди
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Полшада Беларус билан чегарада россиялик аскар қўлга олинди
Писториус Украинага учта HIMARS қурилмаси етказиб берилишини эълон қилди
Тестни ечгандан кейин йўналиш танлаш учун абитуриентга 10-15 кун вақт берилади
Шавкат Мирзиёев Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этди
Сурхондарёда истеъмолга яроқсиз 1,5 тонна гўшт тўхтатиб қолинди
Путин махсус операция қўмондонлари билан учрашди