
Украина президенти Владимир Зеленский «The Economist» нашрига берган интервюсида Россия қўшинларининг 1991 йилги чегараларга қайтиши Украинадаги жангларни тугатишнинг ягона йўли эканини айтди.
«Мен айтаётган ягона фарқ — ё биз уларни ҳайдаб чиқарамиз ёки улар ўз-ўзидан кетишади», — дея қўшимча қилди Украина раҳбари.
AҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг айтишича, унинг мамлакати 24 февралдан кейин Россия босиб олган ҳудудларини қайтариб олишга ёрдам бермоқда. Россия Украинанинг тўрт вилояти(Донецк, Луганск, Запорожье, Херсон)нинг катта қисмини эгаллаб олган.
Aввалроқ Зеленский Россия қўшинлари Рождество байрамигача чиқиб кетиб, тинчликка эришиши мумкинлигини таъкидлаганди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.