15:39 / 16.12.2022
1 821

1 млн литрлик дунёдаги энг катта цилиндр шаклидаги аквариум ёрилиб кетди (фото, видео)

1 млн литрлик дунёдаги энг катта цилиндр шаклидаги аквариум ёрилиб кетди (фото, видео)
Фото: DPA
Берлиндаги Dom Aquaree меҳмонхонасида дунёдаги энг катта цилиндр шаклидаги AquaDom аквариуми ёрилиб кетди, деб хабар беради Der Spiegel. У 1 миллион литр сувни ўз ичига сиғдирган эд, у ерда эса 1,5 мингта балиқ сузиб юрарди.

Ҳодиса оқибатида икки киши жабрланди. Уларга аквариум бўлаклари тегиб яралаган. Жабрланганлар касалхонага ётқизилди. Кучли портлаш овози эшитилган, кўчага меҳмонхона фасадининг бир қисми отилиб чиққан ва сув оқиб кетган, дейилади хабарда.

Айни пайтда воқеа жойида қутқарув хизматлари, жами 100 киши иш олиб бормоқда. Меҳмонхона жойлашган Карл-Либкнехт-штрассе кўчаси ёпиб қўйилган.

Фото: Reuters
Дастлабки маълумотларга кўра, воқеага техник носозлик сабаб бўлган. Меҳмонлар отелни тарк этишга мажбур бўлган. Ёнғин хизмати маълумотларига кўра, бинода 350 га яқин одам бўлган.

AquaDom аквариуми 2003 йилда очилган, лойиҳа қиймати — 12,8 миллион евро. Аквариумнинг баландлиги 16 метр, диаметри 11,5 метрни ташкил қилади. Унда балиқларнинг 100 дан ортиқ турлари яшаган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг