Африка қитъасидаги Жанубий Судан давлати раҳбари Салваторе Киир нохуш ҳолатга тушиб қолди. 71 ёшли президент автомобил йўли очилишига бағишланган тантанали тадбирда мамлакат мадҳияси ижроси чоғида иштонини ҳўллаб қўйди.
Президент шими қандай нам бўлгани тасвирланган видеолавҳа Kivu News 24 телеканали эфирида намойиш этилди.
Нигериялик таниқли сенатор ва ҳуқуқ ҳимоячиси Шеҳу Сани юз берган воқеани президентнинг «ўта ватанпарварлиги» билан изоҳлади. Чунки давлат раҳбари мадҳия пайтида ҳожатхонага боришни ўзига «эп кўрмаган». Шунингдек, Сани Жанубий Судан раҳбарида сийдик йўллари билан боғлиқ қандайдир касаллик бўлиши мумкинлигини ҳам истисно қилмади.
Жанубий Судан Республикаси 2011 йил июл ойида референдум натижасида Судан давлатидан ажралиб чиқди. Ҳозирда у мустақиллиги тан олинган дунёдаги энг ёш давлатлардан бири ҳисобланади. Мамлакат аҳолиси тахминан 12,5 миллион кишини ташкил қилади.
Салваторе Киир Жанубий Судан мустақилликка эришганидан бери унинг президенти бўлиб келмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди
Овқат егингиз келмаслиги саломатликдаги жиддий ўзгаришлар аломати бўлиши мумкин
Исроил армияси Рафаҳга авиазарбалар берди
"Боруссия Д" ЕЧЛ финалида "Реал"га мағлуб бўлса, кўпроқ фойда кўради...