Фото: Гиннесс рекордлар китоби
20 ёшли эронлик йигит дунёдаги энг пакана одам сифатида Гиннесснинг рекордлар китобига киритилди. Эркакнинг бўйи 64 сантиметрга тенг.
Рекорд муаллифи Афшин Исмоил Қодирзода ҳисобланади. Ота-онасининг сўзларига кўра, ўғил туғилганда вазни атиги 600 грамм бўлган. Шифокорларнинг нохуш башоратига қарамай, бола яшаб кетган.
Йигит ўзининг бўйи пакана эканидан асло сиқилмайди.
«Дунёдаги энг баланд одам кимлигини биламан. Мен унинг кафтига сиғардим», деб ҳазиллашади Қодирзода.
Афшин жисмоний хусусиятлари туфайли иш топишда қийналаётганидан шикоят қилади, аммо эришган шуҳрати оиласини моддий жиҳатдан таъминлашга ёрдам беради деган умидда.
«Орзум - ота-онамга ёрдам бериш. Балки, дунё миқёсидаги эътироф орзумни рўёбга чиқаришга ёрдам берар», дейди у. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Германия канцлери Ригада: Россиянинг ҳисоб-китоблари ўзини оқламади
Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди
Де Росси: "Бир йил олдин Б Серия клуби мени истеъфога чиқарганди"
Путин бешинчи муддатга Россия президенти лавозимига киришди
Осиё чемпионати. Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи бўлди