БМТ Бош Ассамблеяси иштирокчилари Россиянинг «Украинага қарши тажовуз қилиш учун» қўшиб олинган Қрим яриморолидан фойдаланишини қоралади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси 15 декабрь, пайшанба куни Россия томонидан қўшиб олинган Украинанинг Қрим ярим оролида инсон ҳуқуқлари бузилиши тўғрисидаги янгиланган резолюцияни қабул қилди.
Қабул қилинган ҳужжатда ярим оролдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият бўйича ўтган йиллардаги шунга ўхшаш резолюцияларда мавжуд бўлган қоидаларга қўшимча равишда, Россия Федерациясининг Қримдан Украинага қарши тажовуз қилиш мақсадида фойдаланиши ва уни ноқонуний аннекция қилишга уринишларни қўллаб-қувватлаш қораланади.
Бундан ташқари, резолюцияда Россия «Украина ва украиналикларга нисбатан нафрат уйғотишда, шунингдек, Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлигини оқловчи дезинформация тарқатишда» айбланади.
«Украинанинг вақтинча ишғол қилинган Қрим автоном Республикаси ва Севастополь ҳудудларида, инсон ҳуқуқларига тажовузлар» бўйича ҳужжатини қўллаб-қувватлаш учун халқаро ташкилотга аъзо 82 мамлакат овоз берди. Россия, Беларусь, Зимбабве, Эрон, Хитой, Шимолий Корея ва Сурияни ўз ичига олган 14 та давлат бунга қарши чиққан. Яна 80 мамлакат бетараф қолган.
Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон ҳам ушбу резолюцияга қарши овоз берган. Қирғизистон ва Тожикистон бетараф қолган бўлса, Ўзбекистон ҳамда Туркманистон овоз бермаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Парҳезшунос творог истеъмоли борасида огоҳлантирди
Машҳур нашрлар "Милан" - "Кальяри" ўйини учун тахминий таркибларни эълон қилди
Ўзбекистон терма жамоаси Бразилия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"
ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни мағлуб қилиб, финалга йўл олди
Бахтиёр Саидов Покистон президенти билан учрашди
Сирдарё ҳокими президент топшириғига кўра боёвутлик отахонга Гулистон шаҳридан уй совға қилди