Россия армияси босиб олинган Херсон вилоятидаги қўшинларнинг бир қисмини олиб чиқиб кетгани ҳақида Украина Қуролли кучлари бош штаби эрталабки хабарларда маълум қилган.
«Душман алоҳида бўлинмаларни қайта жойлаштирмоқда ва ўз қўшинларининг бир қисмини Каховка ва Новая Каховкадан Нижний Серогози аҳоли пункти ҳудудига [Херсон вилояти Геническ туманидаги] олиб кетмоқда», — дейилади хабарда.
Украина Қуролли кучлари маълумотларига кўра, россиялик ҳарбий хизматчилар «маҳаллий аҳоли ўртасида Каховка Россия қўшинлари томонидан жорий йил охиригача тарк этилиши ҳақида маълумот тарқатган». Шу муносабат билан ушбу босиб олинган ҳудудларнинг айрим аҳолисига Россия томонидан аннекция қилинган Қримга кўчиб ўтиш таклиф қилинмоқда.
Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги ўз қўшинларининг Херсон вилоятидаги жойлашуви, чекиниши ёки қайта жойлаштирилиши ҳақида янги маълумот бермаган.
Ноябрь ойида Херсон вилоятининг ишғолчи «ҳокимияти» вилоят пойтахти Херсондан Геническ шаҳрига вақтинча кўчирилиши ҳақида эълон қилган эди. Кейинчалик улар бу маълумотни рад этиб, Херсон «Херсон вилоятининг маъмурий пойтахти» бўлиб қолганлигини айтишди.
Ундан олдин Украина Мудофаа вазирлиги Херсон мамлакат қуролли кучлари назоратига қайтганини эълон қилди.
Геническ курорт ва порт шаҳри, минтақанинг жанубида, Азов денгизи соҳилидаги Арабатская Стрелка ҳудудида жойлашган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШда 9 ёшли бола миллионерни уйсиз деб ўйлаб, унга бор пули — 1 долларини берди
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни мағлуб қилиб, финалга йўл олди
Бахтиёр Саидов Покистон президенти билан учрашди
Ўзбекистон терма жамоаси Бразилия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
Германиянинг «Байер» клуби 60 йиллик рекордни янгилади
Сирдарё ҳокими президент топшириғига кўра боёвутлик отахонга Гулистон шаҳридан уй совға қилди
А Серия. "Кальяри" меҳмонда "Милан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди