08:47 / 18.12.2022
981

2022 йилда сайёҳлар орасида энг машҳур шаҳарлар номи эълон қилинди

2022 йилда сайёҳлар орасида энг машҳур шаҳарлар номи эълон қилинди
Euromonitor таҳлилий компанияси 2022 йилда сайёҳлар орасида энг машҳур бўлган юзта шаҳарни эълон қилди.

Рейтингни тузишда олтита мезон ҳисобга олинган: туризм сиёсати, барқарор ривожланиш, инфратузилма, саломатлик, хавфсизлик ва иқтисодий кўрсаткичлар.

Бу йил рейтингда етакчи ўринларни Европа эгаллади – рейтингга ушбу қитъанинг 40 та шаҳри киритилди.

Франция пойтахти Париж кетма-кет иккинчи йил энг яхши шаҳар деб топилди, юқори ўнталикка Европанинг саккизта шаҳри кирди. Таҳлилчилар буни биринчи навбатда Европа бўйлаб саёҳатларга рухсат берилгани, ковид чекловлари юмшатилгани ва халқаро саёҳатларнинг тикланиши билан боғламоқда.

2022 йилда сайёҳлар орасида энг машҳур шаҳарлар (топ-10):
1. Париж
2. Дубай
3. Амстердам
4. Мадрид
5. Рим
6. Лондон
7. Мюнхен
8. Берлин
9. Барселона
10. Нью-Йорк

Осиё минтақаси коронавирус билан боғлиқ саёҳат чекловлари туфайли минтақавий миқёсда аралаш натижалар кўрсатди. Коронавирусдан олдинги даврда Осиё йўналишлари рўйхатда юқори ўринларни эгаллаган, унда Ҳонгконг ва Бангкок етакчилик қилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 2022 йилда сайёҳлар орасида энг машҳур шаҳарлар номи эълон қилинди