21:25 / 18.12.2022
835

Афғонистонда туннелда чиққан ёнғин оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

Афғонистонда туннелда чиққан ёнғин оқибатида 19 киши ҳалок бўлди
Фото: Hasht-e Subh Daily
Афғонистоннинг Парвон вилояти Саланг туннелида юз берган ёнғин оқибатида 19 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 17 декабрь куни юз берган ва ҳозиргача тўлиқ бартараф этилмаган. Кечадан бери минглаб йўловчилар Саланг туннелининг икки томонида қолиб кетган. Ҳодисага Бағлондан Кобулга кетаётган нефть танкери Саланг туннелидан 50 метр узоқликда ерга ағдарилиб, ёниши сабаб бўлган.

Фото: Aamaj news
Ҳодисада 32 киши жароҳатланган, аммо статистик маълумотлар ўзгармоқда ва ҳалок бўлганлар сони ортиши мумкин.

4 декабрь куни Афғонистон ва Эрон ўртасидаги умумий чегарада ёнғин чиққанди. Оқибатда 20 дан ортиқ трактор ва бир нечта автомобили ёниб кетган. Транспорт эгалари эса катта молиявий зарар кўрган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳам бор, ёнғинга тракторнинг ёниши сабаб бўлганди.

21 ноябрь куни Афғонистонда йўловчи автобуси дарёга қулаши оқибатида 9 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. Уларнинг аксарияти болалар бўлган. Жароҳатланганлар эса 40 кишини, бир бола, икки аёл ҳамда 38 нафар эркак, ташкил қилган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг