Фото: Getty Images
Европарламент раҳбари Роберта Мецола Россиянинг «агрессив» урушига қарши Украинага қўшимча молиявий ва ҳарбий ёрдам кўрсатишга чақирди. Бу ҳақда Spiegel хабар берди.
«Бу уруш зудлик билан тўхтатилиши керак. Украина эса урушда ғалаба қозониши зарур», — деди у.
Унинг тушунтиришича, «Украина учун кўпроқ қурол, молиявий ва гуманитар ёрдам, амалий бирдамлик ҳамда Россияга қарши кўпроқ санкциялар» жорий этиш керак. Мезола, уруш бошланганидан бери Европа Иттифоқи Украинага кўрсатаётган ёрдамидан фахрланишини айтди. Бироқ Иттифоқ кўпроқ нарсани қила олишини билдириб, Россияга қарши яқинда қабул қилинган санкцияларни олқишлади.
16 декабрь куни Европа Иттифоқи Россияга қарши тўққизинчи санкциялар пакетини қабул қилди, унинг доирасида россиялик сиёсатчилар ва уларнинг оила аъзоларига нисбатан иқтисодий чекловлар жорий этилди. Евроиттифоқи Россиянинг барча парламент партияларига, Ҳарбий-денгиз флоти, Аэрокосмик ва қуруқликдаги кучларига ва «Роскомнадзор»га қарши санкциялар киритган.
15 декабрь куни Европарламент 1932–1933 йиллардаги Голодоморни Украина халқининг геноциди деб тан олди. Парламентнинг 507 нафар депутати тегишли резолюция учун овоз берган, 12 нафари эса қарши чиққан. Худди шундай қарор аллақачон бир қатор давлатлар томонидан қабул қилинган. 30 ноябрь куни Германия Бундестаги тегишли резолюция учун овоз берган.
Ирландия, Руминия, Молдова, Чехия ва Германия парламентлари Голодоморни Украина халқининг геноциди сифатида тан олган. АҚШ Сенати 2018 йилда Украинадаги Голодоморни ҳам геноцид сифатида тан оладиган резолюцияни қўллаб-қувватлаган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШда 9 ёшли бола миллионерни уйсиз деб ўйлаб, унга бор пули — 1 долларини берди
Покистонда номаълум қуролли шахслар 7 кишини отиб ўлдирди
Анчелотти «Реал» Чемпионлар лигаси финалига чиққач Пересни мақтади
Мутахассислар кучли қуёш чақнаши туфайли янги таҳдидни эълон қилишди
БМТ Бош ассамблеяси Фаластин бўйича резолюцияни қабул қилди
Дэвид Кэмерон: “Дунё Россиянинг Украинадаги урушидан сабоқ олмади”
Марьям Тиллаева келажагини Ўзбекистонда кўрмаслиги ҳақида сўзлаб берди
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Хитойда учта муассаса тажрибасини ўрганиб қайтди