date
views 6 167

Баскетбол бўйича Евролигада руслар туркларни енгач, Туркияда Россиянинг яна бир самолётини уриб тушириш истаги билдирилди

Баскетбол бўйича Евролигада руслар туркларни енгач, Туркияда Россиянинг яна бир самолётини уриб тушириш истаги билдирилди

Баскетбол бўйича Евролига турнири финалида Истанбулнинг «Фенербаҳче» жамоаси Москванинг ЦСКА жамоасидан овертаймда 96:101 ҳисобида енгилгач, Туркия парламенти депутати Самил Тайёр россияликларнинг яна бир самолёти уриб туширилишини исташи ҳақида айтди.

«Русларнинг яна бир самолёти уриб туширилишини истайман!» — дея Тайёрнинг сўзларини келтиради "Кун" нашри.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг ноябрида Россиянинг Суриядаги ҳарбий ҳаракатларга жалб этилган Су-24 русумли ҳарбий бомбардимончи самолёти Туркия чегарасига хавфли даражада (4 км) яқинлашгани учун туркиялик чегарачилар томонидан уриб туширилди. Анқара томони Су-24 самолёти ўз ҳудудига кириб келгани учун шундай йўл тутишга мажбур бўлганини иддао қилган. Россия бош штаби ҳамда Сурия томони ҳам бу маълумотни рад этган. Самолёт учувчилари катапульта қилинган, улардан бири самолёт ҳалокат учраган ҳудуддаги туркман жангчилари томонидан ҳаводалигидаёқ отиб ташланган. Иккинчисини суриялик ҳарбийлар ҳудуддан қутқариб олиб чиқиб кетишга ва Хмеймим базасига етказишга муваффақ бўлишган.

Бу воқеани Россия президенти Владимир Путин "ортдан зарба бериш" дея баҳолади ва шундан сўнг Россия ва Туркия муносабатлари кескин ёмонлашди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Баскетбол бўйича Евролигада руслар туркларни енгач, Туркияда Россиянинг яна бир самолётини уриб тушириш истаги билдирилди