09:49 / 19.12.2022
1 102

Зеленский: Замонавий ҲҲМ тизими Россия агрессиясини тўхтатишга ёрдам беради

Зеленский: Замонавий ҲҲМ тизими Россия агрессиясини тўхтатишга ёрдам беради
Patriot ҲҲМ тизими / Фото: NATO
Ҳаво ҳужумидан мудофаа - Украина учун устувор вазифа, деб маълум қилди Володимир Зеленский кечки видеомурожаатида. У ҳамкорларни Украина осмонини ҳимоя қилишга чақирди.

«Осмонимизни тўлиқ ҳимоя қилишимизга ёрдам бериш, бизга имкон қадар тезроқ етарли миқдорда замонавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини тақдим этиш орқали сиз террорчи давлатни террорнинг асосий қуролидан маҳрум қилишингиз мумкин», — деди Зеленский.

Агар Россия бундан буён «ракета зарбалари йўлидан юра олмаса», бу «тажовузни тугатишни тезлаштирадиган энг кучли қадамлардан бири» бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, Зеленский ФИФА 2022 йилги жаҳон чемпионати финали олдидан тинчлик ҳақидаги баёнотини кўрсатишдан бош тортгани учун афсусда эканлигини билдирди.

«Қатардаги финал ўйини олдидан ФИФА ушбу мурожаатни стадионда кўрсатишга тўсқинлик қилган бўлса-да, дунё барибир бизнинг чақирувимизни эшитди», — деди Украина президенти ижтимоий тармоқларда ўз мурожаати билан видеони тарқатишда ёрдам берган украиналик футболчиларга миннатдорчилик билдириб.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, футболдан мақсад шундаки, ҳамма ғалаба қозона олади, бироқ «жанг майдонида эмас, ўйин майдонида ва энг ёмони қизил тугма эмас, қизил карточка бўлиши мумкин».

Мурожаат якунида Зеленский мамлакат яҳудий жамоасини ва бутун дунёдаги яҳудийларни Ҳанукка байрами билан табриклади.

Бундан олдин Украина президенти Володимир Зеленский ва украин халқи 2023 йил учун нуфузли Буюк Карл халқаро мукофоти лауреати бўлганди.

Мукофот қўмитаси ўз қарорини 16 декабрь, жума куни эълон қилди. Мукофот 1950 йилдан бери Германиянинг Ахен шаҳрида Европани бирлаштиришга қўшган улкан ҳиссаси учун топширилиб келинади.

Қарор матнида «Украина халқи президент Володимир Зеленский бошчилигида нафақат ўз мамлакати суверенитети ва фуқаролари ҳаётини, балки Европа ва Европа қадриятларини ҳам ҳимоя қилаётгани» таъкидланган.

«Ушбу ҳимоя урушида Володимир Зеленский нафақат ўз халқининг президенти ва Украина армиясининг бош қўмондони, балки Украина ва катта гуруҳ тарафдорлари ўртасидаги туртки, алоқачи, восита ва боғловчи ҳамдир», — дея таъкидлади мукофот ҳайъати.

Буюк Карл мукофоти 1950 йилдан бери Европани бирлаштиришга қўшган ҳиссаси учун берилади. Уинстон Черчилл ва Конрад Аденауэр унинг биринчи лауреатлари бўлган. Йиллар давомида уни таниқли сиёсатчилар ва жамоат арбоблари олди: Вацлав Гавел, Ангела Меркел, Эммануэл Макрон, Рим папаси Франциск ва бошқалар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский: Замонавий ҲҲМ тизими Россия агрессиясини тўхтатишга ёрдам беради