15:07 / 20.12.2022
1 803

Путин Лукашенкони Украина билан урушга қўшилишга кўндира олмади

Путин Лукашенкони Украина билан урушга қўшилишга кўндира олмади
Фото: TASS
Россия президенти Владимир Путин Беларус раҳбари Александр Лукашенкони Украина билан урушга қўшилишга ишонтира олмаган кўринади, деб ёзади Америка урушни ўрганиш институти (ISW).

Минскдаги учрашувда Путин Беларус раҳбарини билвосита тузатишга ишонтира олмай, Лукашенконинг тезисларини қабул қилгандек туюлгани бу баҳони тасдиқлайди, дейди таҳлилчилар.

ISW экспертлари ҳали ҳам Беларуснинг Украинага қарши Россия урушида иштирок этиши эҳтимоли паст, деб ҳисоблашяпти.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков аввалроқ Путин Лукашенко билан Беларуснинг урушда иштирок этишини муҳокама қилмоқчи эканлигини инкор қилган эди. Кремль бундай айбловларни асоссиз деб ҳисоблади.

Уруш бошланишидан бир неча кун олдин ҳам Песков худди шундай йўл тутган ва Путиннинг Украинага бостириб кириш ниятини қатъиян рад этганди, аммо Россия президенти матбуот котибининг ҳозирги сўзлари, эҳтимол, Путиннинг Лукашенкони урушга жалб қилиш истагини яширишга уринишдир. Бу борадаги саъй-ҳаракатлар эса муваффақиятсизликка юз тутди, дейди таҳлилчилар.

Бундан олдин Путин ва Лукашенко ҳарбий ҳамкорлик тафсилотларини ошкор қилганди.

Беларус Россия томонидан берилган С-400 узоқ масофали ҳаво мудофаа тизимини жанговар навбатга қўйди, шунингдек, ракеталари ядровий каллакни олиб юриши мумкин бўлган «Искандер» комплексини олди.

Бу ҳақда Александр Лукашенко Россия президенти Владимир Путин билан Минскда бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича маълум қилди. Февраль ойида у С-400 тизимлари Минск яқинида «Киевда, Варшавадан ташқарида ва ҳоказоларда нима бўлаётганини кўриш учун» жойлаштирилиши мумкинлигини айтган эди.

Бундан ташқари, Москва ва Минск мунтазам ҳарбий машғулотлар амалиётини давом эттиришга келишиб олдилар ва россиялик мутахассислар, хусусан, ядровий каллакларни ташиш учун қайта жиҳозланган Беларус самолётлари экипажларини тайёрлайди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг