Фото: ТАСС
Путиннинг Кремль хабар қилган «махсус операция зонаси»га ташрифи чоғида президент ҳақиқатда Ростов-Дондаги Жанубий ҳарбий округи қароргоҳида бўлган, деб ёзади Кремль матбуот хизматининг расмий видеосини таҳлил қилган "Агентство" нашри.
Жанубий ҳарбий округ штаб-квартирасидаги катта давра суҳбати ва биноларнинг ички кўриниши Путиннинг штабга ташрифи чоғида кўрилган нарсага мос келади.
Ноябрь ойида мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам худди шу штабга ташриф буюрган эди. Ўшанда ҳам вазирнинг «махсус операция зонасида» бўлгани айтилган.
Кремль Путиннинг ҳарбий ҳаракатлар ҳудудига ташрифини Украина президенти Володимир Зеленский сўнгги бир неча ҳафта давомида шиддатли жанглар давом этаётган Бахмутга эълон қилинмаган ташриф билан борганидан бир неча соат ўтиб эълон қилди.
Бундан олдин Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков «Российская газета» нашрига берган интервюсида президент Владимир Путин ҳарбий амалиётлар ҳудудида бўлгани ва у ердаги қўшинлар қўмондонлари билан суҳбатлашганини айтганди.
17 декабр куни Кремл матбуот хизмати президент Украинадаги ҳарбий амалиётда иштирок этаётган ҳарбий қисм штабида кун бўйи ишлаганини маълум қилган, аммо, уруш ҳудудида бўлганига аниқлик киритмаган эди.
Шундан сўнг, Давлат думаси депутати Андрей Гурулёв ТВ эфирида президент жанговар ҳудудда бўлганини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Ўзбекистон собиқ бош прокурорининг қидирувдаги ўғли Дубайда 7,9 млн долларлик кўчмас мулкка эгалик қилади
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди