11:16 / 21.12.2022
885

АҚШ Украинага 1,8 млрд долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилади

АҚШ Украинага 1,8 млрд долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилади
Фото: Getty Images
Қўшма Штатлар Украинага 1,8 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилади, бу пакетга биринчи марта Patriot зенит-ракета комплексларининг батареяси киради. Бу ҳақда 21 декабрь, чоршанба куни манбаларга таяниб, AP агентлиги хабар берди.

21 декабрда эълон қилиниши кутилаётган пакет Пентагон захираларидаги қарийб 1 миллиард долларлик қурол-яроғ ва яна 800 миллион долларлик Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббуси маблағларини ўз ичига олади.

Patriot тизими Ғарб Украинага Россия ҳаво ҳужумларини қайтариш учун тақдим этган энг илғор зенит-ракета тизими бўлади, дея қайд этади AP. Украина ҳарбийларини янги тизимларга ўргатиш бир неча ҳафта давом этиши мумкин ва Германиядаги Графенвёр полигонида ўтказилиши кутилмоқда.

Patriot тизимидан ташқари, Қўшма Штатлар Киевга ялпи ўт очиш реактив тизимлари учун HIMARS ракеталарини, минглаб артиллерия ва миномёт снарядларини, юк машиналарини ва HARM "ҳаво-ер" синфидаги бошқариладиган ракеталарни топширади. Украина, шунингдек, Joint Direct Attack Munition (JDAM) тўпламларини олади - улар анъанавий эркин тушадиган бомбаларни "ақлли" ўқ-дориларга айлантиради.

Янги пакет Конгресс Украинага 2023 йилгача давлат молиялаштириши тўғрисидаги қонун лойиҳаси доирасида яна 44,9 миллиард долларлик ёрдам кўрсатишни тасдиқлашга тайёрлиги ҳақидаги хабарлар фонида эълон қилинади, дея таъкидлайди AP.

Янги ҳарбий ёрдам пакети АҚШнинг Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини мустаҳкамлаш учун юбораётган илғор қуроллар арсеналини кенгайтираётганини кўрсатади.

Агентлик манбаларининг таъкидлашича, Украина етакчиларининг доимий илтимослари ва мамлакат фуқаролик инфратузилмасининг кенг миқёсда вайрон бўлиши, жумладан, қишда электр ва иссиқлик таъминотидаги узилишлар охир-оқибат АҚШни Patriot етказиб бериш борасидаги шубҳаларни четга суришга мажбур қилди.

Янги ёрдам пакети Украина президенти Володимир Зеленскийнинг Вашингтонга ташрифи билан биргаликда эълон қилиниши кутилмоқда. Эълон қилинмаган ташриф Украина раҳбарининг 24 февралда Россия ҳужуми бошланганидан бери амалга оширган илк халқаро сафари бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Украинага 1,8 млрд долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилади