21:20 / 22.12.2022
1 141

АҚШ Конгресси Трамп йиллар давомида солиқ тўламаганини тасдиқлади

АҚШ Конгресси Трамп йиллар давомида солиқ тўламаганини тасдиқлади
Фото: Getty Images
АҚШ Солиқ хизматини (IRS) назорат қилувчи Конгресс Вакиллар палатаси қўмитаси Оқ уй собиқ раҳбари Доналд Трампнинг 2015 йилдан 2020 йилгача бўлган даврдаги солиқ декларациясини ўрганиб чиқди ва ўз ҳисоботини эълон қилди.

Қўмита аъзоларига кўра, мамлакатнинг собиқ президенти баъзида умуман солиқ тўламаган.

Трамп президентлик давридан олдин ҳам, президент пайтида ҳам тўлаган солиқлари ҳақидаги маълумотларни эълон қилишдан мунтазам бош тортгани сабабли, ҳужжатларни ўрганиш муаммо туғдирган. Бундай шароитда аудит текширувини ўтказиш қимматга тушиши ва кўп вақт талаб қилиши билан мураккаблашар эди.

Солиқ хизматининг камчиликлари аудиторларнинг етарли эмаслиги билан изоҳланди.

IRS камчиликларини аниқлаш осон. Уларда ресурс етишмайди. Бойваччалар солиқ қонунларини четлаб ўтиши мумкин, чунки IRS уларни жиноий жавобгарликка тортиш учун ресурсларга эга эмас, деди Стивен Розентал, Urban Institute Солиқ сиёсати марказининг катта илмий ходими.

Бироқ агентлик Доналд Трамп 2018-2019 йилларда жами 1,1 миллион доллар миқдорида даромад солиғи тўлаганини аниқлашга муваффақ бўлди. 2017 йилда бу миқдор бор-йўғи 750 долларни ташкил этган бўлса, 2020 йилда сиёсатчи катта зарар кўрганини айтиб, ғазнага бир доллар ҳам тўламади.

Трамп 2015 ва 2020 йиллар оралиғида хайрияга ҳам пул сарфлаган, бу масалани янада мураккаблаштиради. Чунки, у зарар кўргани баҳонасида хайрия маблағларини солиқлардан чегириб ташлашни кейинги йилларга қолдирган. Бу эса вазиятни янада чигаллаштирган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг