
Фото: SCMP
Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши Хитойни «жуда оғир аҳволга солиб қўйди». Пекин «дўстлардан бирини танлаши» керак бўлган вазиятга тушиб қолди. Хитойнинг Европа Иттифоқидаги янги элчиси Фу Цун South China Morning Post газетасига берган интервьюсида шу ҳақда гапирди.
Дипломатнинг сўзларига кўра, бу уруш Хитойни «жуда оғир сиёсий аҳволга солиб қўйди» ва Европа билан муносабатларни «ўта кескинлаштирди». Фу Цуннинг таъкидлашича, расмий Пекин содир бўлаётган воқеалардан ҳеч қандай фойда кўрмайди ва можаронинг чўзилиб кетишидан манфаатдор эмас.
«Россия ҳам, Украина ҳам яхши дўстларимиз, шунинг учун биз дўстлар ўртасида танлов қилишни хоҳламаймиз. Бу бизнинг позициямизнинг бошланғич нуқтаси», - деди элчи.
«Энг муҳими, жангларни тўхтатиш, одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ўт очишни тўхтатишга эришиш ва бу борадаги барча саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаймиз. Биз биламизки, бу инқироздан баъзи одамлар фойда кўрмоқда. Улар жуда катта миқдорда қурол-яроғ сотмоқда», - деди у.
Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан сўнг, Хитой расман нейтрал позицияни эгаллаб, ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва тинч мулоқотни бошлашга чақириб келмоқда.
Хитой Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларига расман қўшилмади, бироқ Хитой компаниялари Ғарбнинг иккиламчи санкцияларига тушиб қолишдан чўчиб, санкция остига тушган кўплаб товарларни Россияга етказиб беришни амалда чеклаб қўйди ёки тўхтатди.
Оммавий ахборот воситаларида Хитойдан Россияга ҳарбий-техник ёрдам кўрсатилаётган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тарқалаётганига қарамай, ҳозирча ҳарбий таъминот ҳақида ҳеч қандай далиллар келтирилмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар