07:00 / 26.12.2022
796

Тунис: Намойишчилар собиқ бош вазирнинг озод этилишини талаб қилмоқда

Тунис: Намойишчилар собиқ бош вазирнинг озод этилишини талаб қилмоқда
Бир гуруҳ тунисликлар собиқ бош вазир ва Ennahda ҳаракати вице-президенти Али Лаараидни қамоққа олиш қарори чиқарилганидан сўнг тўрт кун ўтгач, уни озод этишларини талаб қилиб норозилик намойиши ўтказди.

Намойиш Ennahda ҳаракати томонидан Тунис пойтахтидаги Адолат саройи олдида “Лаараедни озод қилинг” шиори остида уюштирилди. Намойишда ҳаракатнинг бир қанча етакчилари, адвокатлар ва ҳуқуқшунослар иштирок этди.

Намойишчилар “Тўнтариш бўлсин”, “Озодлик, озодлик, полиция давлатига "йўқ" деймиз”, “Йўқолсин адолатсиз судлар” каби шиорлар билан чиқишди.

Ennahda президентининг маслаҳатчиси Риад Чаиби Аnadolu агентлигига берган баёнотида: “Бугун Адолат саройи олдида ўтказган намойишимиздан мақсад, ҳаракат етакчилари таъқиб қилинаётганига жамоатчилик эътиборини қаратиш ҳамда уларни қўрқитишларига йўл қўймасликдан иборат", дея таъкидлади.

"Али Лаараедни қамоққа олиш қарори адолатсиз бўлди, бу нарса халқни адолатсиз сайловлардан ва иқтисодий ва ижтимоий инқироздан чалғитиш учун ўйлаб топилган сиёсий чора", дея қўшимча қилди Чайби.

Муддатидан олдин сайловлар 17 декабрь куни бўлиб ўтди ва Мустақил Олий сайлов органи (ISIE) маълумотларига кўра, биринчи турда 9,2 миллион сайловчининг 11,22 фоизи иштирок этди холос. Иккинчи турдаги сайлов кампанияси 2023 йил 20 январда бошланади.

Ҳаракат етакчиларининг айтишича, суд тизими мустақил бўлиши, президент Қайс Сайид назоратида бўлмаслиги керак, судьялар эса фақат қонунга ва ўз виждонига бўйсуниши шарт.

Ennahda хабар беришича Лаараедни қамоққа олиш тўғрисида қарор "тунисликларни мамлакат ташқарисидаги кескинлик ўчоқларига олиб чиқиш" иши билан боғлиқ. Ушбу иш бўйича тергов 2021 йил декабрь ойида собиқ депутат Фотима Ал-Масди (Нидаа Тунис) томонидан берилган шикоятдан сўнг бошланган. Бу иш бўйича терговда Ennahda ҳаракатининг бир қанча етакчилари, жумладан, унинг президенти Рашид Ганнучи ва Ҳабиб Эллуз иштирок этмоқда.

Лараед 2011 йил декабридан 2013 йил мартигача Ennahda ҳаракати, Республика Конгресси (CPR) ва Меҳнат ва эркинликлар учун Демократик Форум (FDTL) ўртасидаги коалицион ҳукумат даврида ички ишлар вазири бўлиб ишлаган. У 2013 йил мартидан 2014 йил январигача бош вазир лавозимида ҳам ишлаган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг