
Фото: Reuters
РФ президенти Владимир Путин Украинадаги уруш ҳақидаги маълумотларни бузиб кўрсатилган ҳолатда ва баъзида бир неча кунлик кечикиш билан олади. Бу ҳақда The Wall Street Journal ўз манбаларига асосланиб хабар тарқатди.
Вазиятдан хабардор бўлган суҳбатдошларнинг тасдиқлашича, фронтдаги командирлар маълумотни ФХХга юборади, бу ерда эса маълумот таҳрир қилинади ҳамда «Хавфсизлик кенгаши экспертлари»га ўтказилади. Улар тайёрлаган маълумот кенгаш раҳбари Николай Патрушевга тушади ва у орқали РФ президентига тақдим этилади. «Натижада ҳисоботлар «кўп ҳолларда» кечиккан маълумотлардан иборат бўлади», дея қайд этади газета.
Мақолада айтилишича, Путин ҳар куни эрталаб урушдаги вазият бўйича брифингларни кузатади. Орасида россиялик собиқ разведкачи ва қатор собиқ ҳамда ҳозирда амалда бўлган россиялик мулозимларнинг айтишича, бу брифинглардаги маълумотларда муваффақиятга урғу қаратилиб, муваффақиятсизликлар камайтириб кўрсатилган бўлади.
Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков эса газетага «у кечиккан маълумотлар олиши ҳақидаги хабарлар асосга эга эмаслиги»ни айтган.
WSJ маълумотига кўра, Путинда урушнинг бориши ҳақида аниқ тасаввур йўқлиги ҳақидаги фикр у билан камида икки тадбир — июл ойидаги ҳарбий-саноат комплекси вакиллари билан учрашув ва сентябр ойида «ҳарбий мухбирлар» билан учрашув иштирокчилари томонидан шакллантирилган.
Сентябр ойи охирида Путин гўёки Лимандаги россиялик ҳарбийларга шахсан қўнғироқ қилиб, чекинмасликка буйруқ бергани ҳақида хабарлар тарқалганди. 1 октябр куни Украина қўшини Лиманга киргани, россиялик ҳарбийлар эса йўқотишлар билан чекингани маълум бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар