17:47 / 26.12.2022
1 206

КХДР дронлари чегарани бузиб киргач, Жанубий Корея ҳарбий самолёти ҳалокатга учради

КХДР дронлари чегарани бузиб киргач, Жанубий Корея ҳарбий самолёти ҳалокатга учради
Шимолий Корея учувчисиз учар қурилмаси
Фото: Yonhap

2017 йилдан буён биринчи марта Шимолий Корея томонидан учирилган дронлар кореялараро чегарни кесиб ўтгач, Жанубий Корея бунга жавобан огоҳлантириш мақсадида ўт очди. Тревога бўйича ҳавога кўтарилган КА-1 енгил ҳужумчи самолётларидан бири ҳалокатга учради, дея хабар бермоқда «Рёнхап».

Агентлик маълумотларига кўра, ҳарбийлар ҳарбий демаркация чизиғидан шимол томондан парвозларни қайд этган ва учувчисиз учар қурилмаларни аниқлаган. Уларнинг сонига аниқлик киритилмаяпти. Шимолий Корея учар қурилмалари Кёнгидо провинциясида Кимпхо, Пажу туманлари ва Канхва оролини кесиб ўтган. Уларнинг баъзилари, гўёки, аҳоли яшайдиган туманларга ва қишлоқларгача ҳам бориб етган. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Шундай воқеалар фонида Жанубий Корея Транспорт вазирлиги Кимпхо ва Инчхон халқаро аэропортларига парвозларни тахминан бир соатга тўхтатиб қўйди. Бу қарор сабабларини идора маълум қилмади.

«Синьхуа» агентлиги маълумотларига кўра, Жанубий Корея Ҳарбий-ҳаво кучлари самолёти Канвондо провинциясининг Хэнсон округига қулаб тушган. Бортда бўлган икки учувчи катапульта қилиб, ўзларини қутқаришга муваффақ бўлган. Сўнг улар касалхонага етказилган. Жанговар самолёт дала ҳудудига қулаган, тинч аҳоли орасидаги қурбонлар ҳақида маълумот берилгани йўқ.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг