date
views 1 547

Медведев Ғарб давлатларининг иттифоқлари парчаланиб кетишини башорат қилди

Медведев Ғарб давлатларининг иттифоқлари парчаланиб кетишини башорат қилди
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Ғарб давлатларининг иттифоқлари йўқолиб кетади деб башорат қилмоқда.

Медведев уларнинг ўрнига дунёда бир нечта макроминтақалар ташкил этилишини таклиф қилди.
Эртами кечми, катта ва кучли Ғарб давлатларининг иттифоқлари мавжуд бўлишни бас қилади”, - деб ёзади Медведев “Российская газета” учун мақоласида.

Унинг фикрича, бунинг сабаби уларда“умумий душман” олдида ҳам келишмовчиликларнинг мавжудлиги.
Медведев воқеалар ривожининг бир нечта вариантларини кўрган, унинг фикрича, энг катта эҳтимол, қарама-қаршилик эмас, балки ўз ички қоидалари ҳамда шериклик ва мулоқот кайфиятига эга бўлган бир нечта макроминтақаларни шакллантиришдир.

Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосарининг фикрича, шу тариқа “халқаро муносабатларнинг бутун тизими нафақат кўп қутбли, балки хайрихоҳлик билан аралашмаслик тамойилларига асосланган кўп қиррали ҳам бўлади”. Медведевнинг қўшимча қилишича, натижада етакчи халқаро тузилмалар ҳам сезиларли даражада заифлашади, бироқ бундай макроминтақалар хавфсизлиги мустаҳкамланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Медведев Ғарб давлатларининг иттифоқлари парчаланиб кетишини башорат қилди