date

Путин: МДҲ давлатларининг ҳамкорликни чуқурлаштириши уларнинг туб манфаатларига мос келади

Путин: МДҲ давлатларининг ҳамкорликни чуқурлаштириши уларнинг туб манфаатларига мос келади
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатларининг ҳамкорликни чуқурлаштириши уларнинг туб манфаатларига мос келади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.

Шунга ишонч билдиришни истардимки, МДҲ доирасида ўзаро ҳамкорликнинг чуқурлашиши мамлакатларимизнинг туб манфаатларига мос келади, Ҳамдўстлик давлатларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши вазифаларини самаралироқ ҳал этишга ёрдам беради ва минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлайди”, - деди Россия раҳбари Санкт-Петербургдаги МДҲ норасмий учрашувида.

Путин МДҲ мамлакатларининг ҳамкорлиги ягона гуманитар майдонни сақлаш, фуқаролар ўртасида турли алмашинишларни кенгайтириш каби муҳим соҳани қамраб олишини таъкидлади.

У Ҳамдўстлик мамлакатларини умумий тарих, чамбарчас боғланган маданият ва анъаналар, қадриятлар ва айниқса, МДҲнинг кўп миллатли давлатларини бирлаштирган рус тили боғлаб туришини қайд этди.

Санкт-Петербургдаги саммитда Беларусь президенти Александр Лукашенко, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Арманистон бош вазири Никол Пашинян қатнашмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Путин: МДҲ давлатларининг ҳамкорликни чуқурлаштириши уларнинг туб манфаатларига мос келади