23:32 / 27.12.2022
1 134

Россияда урушда қатнашишдан бош тортган ҳарбий қарийб 2 йилга колонияга ҳукм қилинди

Россияда урушда қатнашишдан бош тортган ҳарбий қарийб 2 йилга колонияга ҳукм қилинди
Фото: «РИА Новости»
Россиянинг Камчатка ўлкаси маъмурий маркази бўлган Петропавловск-Камчацкий шаҳридаги 35-гарнизон ҳарбий суди ҳарбий хизматчи Алексей Бреусовни уруш даврида буйруққа риоя қилмаслик ва жанговар ҳаракатларда қатнашишдан бош тортиш моддаси бўйича айбдор деб топиб, бир йил-у саккиз ойга колонияга ҳукм қилди. Бу ҳақда суднинг веб-сайтига таяниб, Meduza хабар берди.

Жиноий иш материалида қайд этилишича, 6 октябрь куни Бреусов, Петропавловск-Камчацкий гарнизони бўйича Тергов қўмитасининг ҳарбий тергов бўлимида бўла туриб, Қуролли Кучлардаги ички хизмат низомини, шунингдек, Қуролли Кучларнинг интизомий қонунчилигини бузган ҳолда, Россияда эълон қилинган сафарбарлик, жанговар ҳаракатларда қатнашишни истамаган, ҳарбий ҳаракатларда қатнашишдан бош тортган, яъни ҳарбий қисм командирининг буйруғига биноан «махсус ҳарбий операция» зонасига жўнаб кетишдан бош тортган.

Ҳарбий хизматчи Тинч океан флоти судига апелляция аризаси билан мурожаат қилган.

Россияда сафарбарлик бошланишидан олдин Давлат Думаси мамлакат Жиноят кодексига «сафарбарлик даврида ёки ҳарбий ҳолат даврида» содир этилган жиноятлар учун жазони кучайтирувчи қатор тузатишларни маъқуллаган эди. Хусусан, бу буйруқни бажармаслик ҳақидаги моддага таъсир қилди: илгари, фақат «жиддий оқибатлар» бўлса, қонунбузарларни қамаш мумкин эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда урушда қатнашишдан бош тортган ҳарбий қарийб 2 йилга колонияга ҳукм қилинди