10:09 / 28.12.2022
1 142

Россияда батарейкани ютиб юборган ўзбекистонлик қизча шифохонада вафот этди

Россияда батарейкани ютиб юборган ўзбекистонлик қизча шифохонада вафот этди
Фото: РИА Новости
Санкт-Петербургнинг Филатов номидаги 5-сонли болалар шифохонасида 2021 йилда туғилган қизча вафот этди. Унинг ўлимига батарейкани ютиб юборгани сабаб бўлган. Тергов қўмитаси суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Хабарга кўра, 4 декабр куни 2021 йилда туғилган қиз «ичакларида ёт жисм» ташхиси билан оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. 25 декабр куни соат 14:25 да бемор вафот этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, қизча уч ой олдин кичик батарейкани ютиб юборган. Бироқ, ота-онаси уни зудлик билан шифокорга олиб бормаган. Эҳтимол улар ёт жисм танадан ўз-ўзидан чиқиб кетади, деб ўйлаган бўлиши мумкин.

Филатов шифохонаси шифокорлари сўзларига кўра, айнан батарейкалар, шунингдек, «неокуб» магнит шарчалари болалар томонидан ютиб юбориладиган энг хавфли жисмлар ҳисобланади. Батарейкалар танага тушганидан кейин кимёвий моддаларни чиқара бошлайди, магнит шарчалар эса бир-бирига тортилиб, ичак деворларини тешиб юбориши мумкин. Ҳар иккала ҳолатда ҳам шошилинч операция талаб этилади.

Қайд қилинишича, қизчанинг ота-онаси Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади. Ота Россияда қонуний ишлайди, боланинг онаси расман рўйхатдан ўтмаган. Ҳозирда Тергов қўмитаси суриштирув билан шуғулланмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг