
Қозоғистон парламенти депутатлари Нурсултон Назарбоевнинг Элбоши мақомини бекор қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилиш учун овоз берди.
Қонун лойиҳасининг тўлиқ номи «Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши тўғрисида»ги Конституциявий қонун ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида» дея номланади.
Йиғилишда иштирок этган 90 нафар депутатнинг барчаси бир овоздан қонун лойиҳасининг кучга киришини қўллаб-қувватлади.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида қабул қилинган «Қозоғистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунга кўра, мамлакат пойтахти номи ҳам Нур-Султондан Остонага ўзгартирилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар