
Фото: Wikipedia
Жанубий Корея расмийлари 27 декабрь куни ҳаво ҳудудига Шимолий Корея дрони кирганидан хавотирланиб, ҳавога жанговар самолётлар кўтарди, бироқ бу дрон эмас қушлар галаси бўлиб чиқди. Бу ҳақда KBS News хабар берди.
27 декабрь куни ҳарбий радарлар Гангва ороли ҳудудида Шимолий Кореядан учиб келаётган номаълум объектни аниқлади. Бу КХДРнинг учувчисиз учиш аппарати экани қайд этилди. Шу сабабли Жанубий Корея нишонни тутиб олиш мақсадида ҳавога қирувчи самолётлар ва вертолётларни олиб чиқишга қарор қилди. Қуруқликдаги бўлинмалар ҳам шай ҳолатга келтирилди, аҳоли эҳтимолий хавф ҳақида огоҳлантирилди.
«Бироқ нишонга яқинлашганда, бу дрон эмас, қушлар галаси экани маълум бўлди», — деди жанубий кореялик ҳарбийлар ва радардаги кичик дронни фарқлаши қийинлигини таъкидлади.
26 декабрда Шимолий Корея дронлари демаркация чизиғини кесиб ўтиб, Жанубий Корея ҳудудига кирганди. Сеул огоҳлантирувчи ўқ узиб, жанговар самолёт ва вертолётларини ҳавога кўтарган. Дронларни тутишга жалб қилинган ҳужумчи вертолёт Хонсон округида қулаб тушган, бортдаги икки киши омон қолганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар