Подолскда эр-хотин пенсионерлар ҳарбий чақирув комиссияси биносига ўт қўйишга уринди.
"Подъем" телеграм-каналининг хабар беришича, 70 ёшли эркак ҳарбий комиссияга бензин солинган канистр олиб келиб, латтага бензин қуйиб ёқиб, деразага отган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги полицияси машинаси дарҳол ҳодиса жойга етиб келган. Чолнинг 76 ёшли рафиқаси воқеани узоқдан суратга олган.

Нафақахўрлар зудлик билан қўлга олинди, ёнғин ўчирилди, ҳеч ким жабрланмади. Baza телеграм-каналининг ёзишича, ҳарбий комиссарлик ойнаси ёниб кетган, лекин ёнғин кенг тарқалмаган.
Бунгача Саратов вилоятининг Ивантеевка қишлоғида нотаниш шахслар ҳарбий хизматга қабул қилиш бўлими биносига ўт қўйишганди. Хабар қилинишича, ёнғин навбатчи хонада содир бўлган, хона ёнғиндан жиддий зарар кўрган, бироқ унинг бутун бино бўйлаб тарқалишининг олди олинган.
Россия армияси Украинага бостириб кирганидан бери 50 дан ортиқ ҳарбий рўйхатга олиш бўлимларига, шу жумладан Рязан, Воронеж, Омск, Ростов, Москва, Иваново вилоятларидаги биноларга ўт қўйишга уринишган. Бир қанча вилоятларда бу ҳодисалар юзасидан жиноят ишлари очилган.
Россия Бош штабининг таъкидлашича, ҳарбий рўйхатга олиш бўлимларига ўт қўйиш ҳолатлари террорчилик ҳаракати сифатида баҳоланади ва 15 йилгача қамоқ жазоси билан жазоланади. Шу тариқа, Нижневартовскдаги ҳарбий хизматга ўт қўйишда айбланган Владислав Борисенко ва Василий Гаврилишинга нисбатан айбловлар кучайтирилди: тергов ишни безориликдан террорчиликка айлантирди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

"Подъем" телеграм-каналининг хабар беришича, 70 ёшли эркак ҳарбий комиссияга бензин солинган канистр олиб келиб, латтага бензин қуйиб ёқиб, деразага отган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги полицияси машинаси дарҳол ҳодиса жойга етиб келган. Чолнинг 76 ёшли рафиқаси воқеани узоқдан суратга олган.

Нафақахўрлар зудлик билан қўлга олинди, ёнғин ўчирилди, ҳеч ким жабрланмади. Baza телеграм-каналининг ёзишича, ҳарбий комиссарлик ойнаси ёниб кетган, лекин ёнғин кенг тарқалмаган.
Бунгача Саратов вилоятининг Ивантеевка қишлоғида нотаниш шахслар ҳарбий хизматга қабул қилиш бўлими биносига ўт қўйишганди. Хабар қилинишича, ёнғин навбатчи хонада содир бўлган, хона ёнғиндан жиддий зарар кўрган, бироқ унинг бутун бино бўйлаб тарқалишининг олди олинган.
Россия армияси Украинага бостириб кирганидан бери 50 дан ортиқ ҳарбий рўйхатга олиш бўлимларига, шу жумладан Рязан, Воронеж, Омск, Ростов, Москва, Иваново вилоятларидаги биноларга ўт қўйишга уринишган. Бир қанча вилоятларда бу ҳодисалар юзасидан жиноят ишлари очилган.
Россия Бош штабининг таъкидлашича, ҳарбий рўйхатга олиш бўлимларига ўт қўйиш ҳолатлари террорчилик ҳаракати сифатида баҳоланади ва 15 йилгача қамоқ жазоси билан жазоланади. Шу тариқа, Нижневартовскдаги ҳарбий хизматга ўт қўйишда айбланган Владислав Борисенко ва Василий Гаврилишинга нисбатан айбловлар кучайтирилди: тергов ишни безориликдан террорчиликка айлантирди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар