date
views 6 165

Туркия ТИВ раҳбари Анқара ва ИШИД алоқадорлиги исботланса истеъфога чиқишини билдирди

Туркия ТИВ раҳбари Анқара ва ИШИД алоқадорлиги исботланса истеъфога чиқишини билдирди

Туркия ТИВ раҳбари Мавлют Човушўғлининг маълум қилишича, у агар расмий Анқара ва ИШИД ўртасидаги алоқадорлик ҳақидаги хабарлар тасдиқланса, истеъфога чиқади, дейилади "Кун" нашрида.

У шу орқали Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг Сурия ва Туркия чегарасидаги катта ҳудуд "Анқаранинг розилиги" билан ИШИД томонидан назорат қилинаётгани ҳақидаги гапига муносабатини билдирган. У бу гапларини Вена шаҳрида Сурия муаммосига бағишланган йиғилишда айтиб ўтган.

"Сиз жаноб Лавров, бугунги мажлисимиздаги энг жиддий дипломатлардан бирисиз. Шунинг учун, бу турфа гаплар сизга ярашмайди. Агар Россия ИШИДнинг Туркия томонидан қўллаб-қувватланиши ҳақида биргина далил келтира олса, мен истеъфога чиқишга тайёрман. Агар бундай фикрда бўлмасангиз, ҳамиша Антальяда ардоқли меҳмонимиз бўлинг", деган у.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия ТИВ раҳбари Анқара ва ИШИД алоқадорлиги исботланса истеъфога чиқишини билдирди