21:21 / 30.12.2022
1 933

Песков СССР парчаланишидан қандай сабоқ олиш мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Песков СССР парчаланишидан қандай сабоқ олиш мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди
Фото: «ТАСС»
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Совет Иттифоқи Россия тарихининг ажралмас қисми эканини айтиб, Путиннинг СССР қулаганидан афсусланмаганларнинг юраги, тиклашни истаганларнинг эса мияси йўқлиги ҳақидаги иқтибосини келтириб ўтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Песков журналистларнинг СССР парчаланишидан қандай асосий сабоқ олиш мумкинлиги ҳақидаги саволига жавоб берди.

«Бу тахминан икки-уч соатлик маъруза мавзуси. Қанча маърузачи бўлса, шунча турли нуқтаи назар бўлади. Улардан бири бўлишни хоҳламайман. Шуни айтишим мумкинки, Совет Иттифоқи тарихимизнинг ажралмас қисмидир», — деди Песков.

Шунингдек, Россия президенти матбуот котиби Путиннинг сўзларидан иқтибос келтирди.

«Мен Путиннинг Совет Иттифоқини йўқотганидан афсусланмаётганларнинг юраги, уни тиклашни истаганларнинг мияси йўқ, деган сўзини эслатмоқчиман», — дея хулоса қилди у.

Аввалроқ СССР собиқ бош вазири Николай Рижков совет иттифоқини қайта тиклаш усулини айтганди. Совет иттифоқини илгари мавжуд бўлган шаклда қайта тиклаш иложсиз, аммо собиқ иттифоқ мамлакатларини бирлаштириш усули борлигини таъкидлаган.

«Евроиттифоқ ва унинг органларидан иборат асосга эга бўлган Европа бирлашувига яқин бўлишга интилиш керак. ЕИ тамойили бўйича постсовет маконида давлатларнинг бирлашмасини янги шартлар асосида қайтадан яратиш мумкин бўларди, деб ўйлайман», — деган у.

Рижков ишонч билдиришича, Совет иттифоқининг аввалги форматини кўчириб олиш ҳамда унинг «1922 йилги қиёфасини» қайта тиклаш керак эмас, чунки давлат «тирик организм» бўлиб, у ҳам ривожланади, «кексаяди ва хасталанади». «Ҳеч нарса ўз ўрнида қолиши керак эмас, ҳаракатланиши керак», — деди Рижков.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Песков СССР парчаланишидан қандай сабоқ олиш мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди