20:48 / 30.12.2022
1 497

Туркияда ресторан портлади, етти киши ҳалок бўлган (фото ва видео)

Туркияда ресторан портлади, етти киши ҳалок бўлган (фото ва видео)
Фото: TRT Haber
Бугун, 30 декабр куни Туркиянинг ғарбидаги Айдин шаҳрида (шу номдаги вилоят маркази) жойлашган ресторанда портлаш юз берди.

Фото: Cumhuriyet

Anadolu Ajansı вилоят раҳбарига асосланиб хабар беришича, фожиа оқибатида камида етти инсон ҳаётдан кўз юмган. Дастлабки маълумотларга кўра, 4 киши жароҳатланган.

Портлаш вақтида ресторанда 20 киши бўлган, ресторандаги икки киши бинонинг иккинчи қаватидан сакраган.

Фото: Cumhuriyet

Воқеа жойида фавқулодда хизмат ходимлари иш олиб боряпти. Ҳодиса сабаби ва жабрланганлар сонига аниқлик киритилмоқда.

Фото: Cumhuriyet

Фото: Cumhuriyet

Фото: Cumhuriyet
Воқеа акс этган кадрларда портлаш кучли бўлгани ва бинога жиддий зарар етказганини кўриш мумкин. Ҳодиса жойида махсус хизматлар ишламоқда, шифокорлар жароҳатланганларга ёрдам бермоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда ресторан портлади, етти киши ҳалок бўлган (фото ва видео)