06:00 / 31.12.2022
1 604

Кремль Украина ракетасининг Беларусда қулашига муносабат билдирди

Кремль Украина ракетасининг Беларусда қулашига муносабат билдирди
Фото: «БелТА»
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Украина ракетасининг Беларусда қулаши ҳаддан ташқари хавотирга солаётганини айтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Кремль расмийси Россия ва Беларусь ҳарбийлари ҳолат юзасидан доимий алоқадалигини айтди. «Бу ҳодиса нафақат бизни, балки беларуслик ҳамкорларимизни ҳам хавотирга солмоқда», — деди Песков.

У Россия ва Беларусь ҳарбийлари доимий алоқадалигини айтиб, бундай мулоқотнинг махфийлиги мамлакатларга тезкор маълумот алмашишга ёрдам беришини қайд этди.

«Биласизми, Беларусь бу борада Украина томонига маълум демарш (бирор бир давлатнинг ҳукуматига қаратилган дипломатик нутқ) билдириб, бир қатор ҳаракатларни амалга оширди. Аммо, такрор айтаман, бу ташвиш уйғотадиган воқеа», — деди Песков.

29 декабрда Беларусь ҳудудига Украина ракетаси келиб тушди. Ҳолат юзасидан Александр Лукашенко зудлик билан огоҳлантирилди. Воқеанинг иккита асосий версияси кўриб чиқилмоқда. Улардан бирида ракета Беларусь ҳудудига яқинда Польшадаги воқеага ўхшаб нотўғри йўналишда келиб тушган. Иккинчига кўра, ракета Беларусь ҳаво мудофаа тизимларининг ишлаши натижасида уриб туширилган.

Бунга жавобан Украина Мудофаа вазирлиги ракета қулаши ҳолатларини чуқур ўрганиш учун мустақил экспертларни Беларусь юборишга тайёр эканини билдирди. Беларусь ўз ҳудудига ракета келиб тушиши Украина провокацияси бўлиши мумкинлигини ҳам илгари сурмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кремль Украина ракетасининг Беларусда қулашига муносабат билдирди