11:21 / 31.12.2022
2 536

Украина мудофаа вазири: Россия ҳарбий ҳолатга тайёрланмоқда

Украина мудофаа вазири: Россия ҳарбий ҳолатга тайёрланмоқда
Олексий Резников / Фото: president.gov.ua
Украина мудофаа вазири Олексий Резников 30 декабрь, жума куни эълон қилган видеомурожаатида Россия 2023 йил январь ойи бошида ҳарбий ҳолат жорий этишга ва эркаклар учун чегараларни ёпишга тайёрланаётганини маълум қилди.

"Янги йил арафасида мен ҳарбий хизматга мажбур бўлган Россия фуқароларига мурожаат қиламан. Бу, биринчи навбатда, Россиянинг йирик шаҳарлари аҳолисига тегишли. Аниқ биламанки, сизда бир ҳафтага яқин вақт бор, ҳали вақт бор. Январь ойи бошида Россия ҳукумати эркаклар учун чегараларни ёпади, кейин ҳарбий ҳолат эълон қилади ва сафарбарликнинг навбатдаги тўлқинини бошлайди. Беларусда ҳам чегаралар ёпилади", деди Резников.

"Курантлар урилганида сиз эшик тақиллаганини эшитмаслигингиз мумкин. Уни ҳарбий комиссар тақиллатади. Айниқса, шаҳарларда, чунки чекка ҳудудларда улар аллақачон кўпчиликни олиб кетишган. Сизнинг раҳбарларингиз янги йил мурожаатларида буни айтишлари даргумон", деди украиналик вазир ва Россия расмийлари аҳолини бир неча бор алдаганини таъкидлади.

У россияликларни унинг сўзига ишонмасликка ундамай, уларга савол билан мурожаат қилди: "Урушга борганингизда, ҳалок бўлишингиз ёки умр бўйи ногирон бўлиб қолишингиз мумкин, айнан нима учун курашасиз?".

Декабрь ойи бошида ҳарбий шарҳловчи Ян Матвеев DW телеканалининг "Айни нуқтага" ток-шоусида учта сабабга кўра "иккинчи сафарбарлик тўлқини амалга ошади" деб таъкидлади: биринчидан, расмийлар сафарбарликни давом эттиришдан воз кечганининг аниқ белгилари йўқ, иккинчидан, фронтда ҳалок бўлган ва ярадор бўлган рус аскарларини алмаштириш зарур, учинчидан, Россия президенти Владимир Путин урушни тўхтатиш ниятида эмас, бу эса ҳам ресурслар, ҳам одамларнинг доимий оқимини талаб қилади.

Бироқ, сиёсатшунос Екатерина Шулман нуқтайи назарига кўра, "тизим иккинчи сафарбарлик тўлқинидан қочади": уни фақат "ўлимга олиб келадиган зарурат" ёки расмийлар айтганидек, "экзистенциал таҳдид" шароитида эълон қилиш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина мудофаа вазири: Россия ҳарбий ҳолатга тайёрланмоқда