11:55 / 01.01.2023
2 932

Собиқ бош раввин: яҳудийлар Россияни зудлик билан тарк этишлари лозим!

Собиқ бош раввин: яҳудийлар Россияни зудлик билан тарк этишлари лозим!
Яҳудийлар, уларни Украинадаги уруш туфайли пайдо бўлган муаммоларда айбсиз айбдор қилмасларидан аввал, имкон қадар тезроқ Россияни тарк этишлари лозим”, дея баёнот берди Москванинг собиқ раввини Пинхас Гольдшмидт.

Собиқ раввиннинг Guardian газетасига берган интервьюсида билдиришича, “Россия янгича шаклдаги Совет Иттифоқига айланмоқда, мамлакатда антисемитизм ўсиб боряпти... Қадамба-қадам “темир парда” туширилмоқда. Шу сабабдан ҳозир яҳудийлар учун энг яхши йўл – Россиядан кетиш бўлади”.

Гольдшмидтнинг қўшимча қилишича, Россия тарихини кўрадиган бўлсак, ҳар сафар сиёсий тизим хавф остида қолганида ҳукумат “кенг омманинг нафрати ва ғазабини яҳудийлар жамоатига буриб юборишга” интилган – бу чор Россияси пайтида ҳам. Сталин тузумида ҳам кузатилган.

Таъкидлаш жоиз, Гольдшмидт Россия Украинага бостириб кирганидан 2 ҳафта ўтгач мамлакатни тарк этганди. Унинг хотинининг айтишича, собиқ раввин, рус ҳукумати ундан бу босқинчиликни қўллаб қувватлашни талаб қилиб, босим ўтказганидан сўнг, шундай қарорга келишга мажбур бўлган. Бу фаразни Гольдшмидтнинг ўзи ҳам тасдиқлаган.

«Яҳудий жамоатлари етакчиларига урушни дастаклаш бўйича босим кўрсатилди, мен эса рози бўлмадим. Истеъфога кетишга мажбур бўлдим, чунки Москва бош раввини сифатида ишлашда давом этсам, ўзгача фикрловчиларга қарши кураш бошқа яҳудийлар учун ҳам хавф туғдирган бўларди», — деган у Guardian газтасига.

Собиқ раввин Пинхас Гольдшмидт Цюрих шаҳрида туғилган. У Талмуд ҳуқуқшунослиги бўйича магистр илмий даражасини Чикагода, раввинлик дипломини Қуддусда олган. 1989 йилда у Россияга оиласи билан кўчиб келганди.

Маълум бўлишича, Исроил давлати бу йил Россиядан деярли 40 минг яҳудийни репатриация асосида қабул қилган. Кўчиб кетувчилар ҳажми ўтаётган йилда деярли 400 фоизга ошиб кетди, деб хабар беради Ofek Israeli ноҳукумат ташкилоти. «Бу СССР тарқалган даврдаги миқдорга тенг», — дея қайд этган демограф Алексей Ракша.

ОАВ бундай оммавий кўчиш сабабини Россия Адлия вазирлиги “Сохнут” агентлигидан Россиядаги бўлинмаларини тугатишни талаб қилаётгани билан боғлашади. Мазкур агентликнинг асосий вазифаси - яҳудийларга Исроилга кўчиб боришга кўмаклашишдан иборат.

Jerusalem Post манбаларининг аниқлашича, рус ҳукумати “Сохнут”ни “россияликларга оид шахсий маълумотларни йиғиш ва узатиш ҳамда илм-фан ва маданиятда етук фуқароларни четга чиқариб юбориш”да айблаган. Яқинда Москванинг Басманний суди ушбу агентликни ликвидация қилиш бўйича мажлисини навбатдаги марта бошқа кунга қолдирганди.

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг