
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ядровий тактик қуролларни оммавий ишлаб чиқаришга чақирди.
Бу ҳақда Reuters агентлиги Корея марказий телеграф агентлигига таяниб хабар бермоқда.
Aгентлик маълумотларига кўра, Шимолий Корея етакчиси жанговар ядро каллаклари сонини кўпайтиришга чақирган.

Жумладан, Ким Чен Ин ядровий қарши ҳужум учун баллистик ракета яратишни буюрди. Шунингдек, у 600 мм калибрли бир нечта ракета тизимлари (MLRS) яратилишини эълон қилди.
Бунда бутун Жанубий Корея ҳудудига зарба бериш имкони пайдо бўлади, дейилади агентлик хабарида.
Бундан ташқари у Пхеньян имкон қадар тезроқ ҳарбий сунъий йўлдошни учирмоқчилигини маълум қилган. Ким Чен Ин, шунингдек, Шимолий Кореянинг янги ракеталари тактик ядро қуролини олиб юришга қодирлигини айтган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.