16:39 / 01.01.2023
1 679

Садир Жапаровнинг 2021 йилги даромадлари ва мол-мулки тўғрисидаги декларация эълон қилинди

Садир Жапаровнинг 2021 йилги даромадлари ва мол-мулки тўғрисидаги декларация эълон қилинди
Фото: Спутник
Қирғизистон Солиқ хизмати мансабдор шахсларнинг 2021 йил якуни бўйича даромадлари тўғрисидаги декларацияларини эълон қилишни бошлади. Жумладан, мамлакат президенти Садир Жапаровнинг даромадлари ва мол-мулкига оид маълумотлар ҳам тақдим этилди.

Садир Жапаров 2021 йилда даромади 997 803 қирғиз сомини (тахминан 11500 доллар) ташкил қилганини кўрсатган. Бу президентнинг ойлик даромади 83,1 минг қирғиз сомига (тахминан 930 доллар) тенг бўлганини англатади.

Ҳужжатга кўра, унинг тасарруфида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 0,6 гектар ер участкаси ва гараж бор.

Кўчмас мулк ёки транспорт воситаси ҳақида маълумот берилмаган. Шунингдек, давлат раҳбарининг энг яқин қариндошлари даромадлари ва мол-мулки ҳақида ҳам маълумот йўқ.

Садир Жапаров 2020 йил учун декларацияда қариндошларига тегишли 50,7 кв.м. ва 389 кв.м. майдонга эга иккита уй, шунингдек, 17,2 кв.метр гараж борлигини кўрсатган эди. Қолаверса, улар «Умут булаги» жамоат фондининг таъсисчилари бўлган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг