date
views 1 591

Янги йил кечаси Украина осмонида 45 та Shahed дронлари уриб туширилди

Янги йил кечаси Украина осмонида 45 та Shahed дронлари уриб туширилди
Янги йил кечаси Украина осмонида жами 45 та Shahed-131 ва Shahed-136 дронлари уриб туширилди. Бу ҳақда Украина Қуролли кучларининг ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотига таяниб, «РБК-Украина» хабар бермоқда.

Хабарда қайд этилишича, 1 январга ўтар кечаси Россия Украинага учувчисиз учоқлар билан ҳужум қилишга уринган, бироқ ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ва Украина қўшинларининг бошқа бўлинмалари уларни зарарсизлантирган. Хусусан, украиналик ҳимоячилар 2022 йил сўнгида 13 та рус дронини, янги йилда эса яна 32 та дронни йўқ қилган.

Янги йил оқшомида бутун Украина бўйлаб ҳаво ҳужумидан огоҳлантириш тревогалари янгради. Киев ва Киев вилоятида портлашлар эшитилди. Маҳаллий ҳокимият хабарига кўра, Шевченковский туманида вайрон қилинган ракетанинг бўлаклари автомобиль устига тушган.

Муҳим инфратузилма объектига ракета тегиб кетгани сабабли, зарба Херсон ва унинг атрофидаги аҳоли пунктларини электр энергиясидан маҳрум қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Янги йил кечаси Украина осмонида 45 та Shahed дронлари уриб туширилди