06:30 / 02.01.2023
1 316

Янги йил арафасида Россия ва Украина асирлар алмашинувини амалга оширди

Янги йил арафасида Россия ва Украина асирлар алмашинувини амалга оширди
Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги 31 декабрь куни 82 нафар россиялик аскар Украинадаги асирликдан қайтганини маълум қилди.

«Улар идоравий тиббиёт муассасаларида даволаниш ва реабилитация қилиш учун Москвага етказилади», — дейилади вазирлик хабарида.

ТАСС томонидан «ЛХРда инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари» сифатида таърифланган Виктория Сердюкова «Луганск халқ республикаси» деб аталган ҳудуддан 40 дан ортиқ ҳарбий хизматчи алмашилганини айтган, аммо унинг ҳисоботида улар ҳарбий хизматчилар эканлиги аниқ эмас. Улар Россия томонидан берилган рўйхатига киритилгани ёки алоҳидалиги ҳам маълум қилинмаган.

Украина ҳам маҳбуслар алмашинувини тасдиқлади. Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермакнинг айтишича, 140 нафар украиналик ватанига қайтган.

«Украина Қуролли кучларидан 82, Ҳудудий ҳимоядан 15, Украина Миллий гвардиясидан 22, Ҳарбий-денгиз флотидан 11 ва Давлат чегара хизматидан 10 нафар», — деб ёзади у. Ермак исм-шарифларини айтмаган, лекин уларнинг 132 нафари эркак ва 8 нафари аёл, 22 нафари офицер ва 118 нафари сержант ва аскарлар эканини маълум қилган.

Украинанинг ҳарбий ҳуқуқлар бўйича комиссари Олена Вербицка жума куни Германиянинг RND нашрига берган интервьюсида ҳозирда 3400 га яқин украиналик ҳарбийлар Россия асирлигида эканини айтган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг