
Россия ҳарбийлари 1 январга ўтар кечаси Украина шаҳарларини ўққа тутган вақтда, Владимир Путин Урал тоғлари ортидаги бункерда бўлгани маълум қилинди. Бу ҳақда UNIAN хабар берди.
«Путин Янги йилни оиласи ва бир неча яқин дўстлари даврасида нишонлади. Таклиф этилганлар орасида Юрий Ковалчук ва Николай Патрушев ҳам бор», — дейди нашр «General SVR» каналига таяниб.
Таъкидлашича, Патрушев Кремль раҳбарининг янги йил дастурхонига таклиф қилинган ҳозирги режимнинг ягона вакили ҳисобланади.
«Путин чарчаган кўринарди, фақат ўзи учун махсус тайёрланган парҳез пюресини еди, байрамона тостлар ва суҳбатлар асосан уруш ҳақида эди», дейилади хабарда.
1 январь куни соат кечки бирларда Россия президенти ўзини ёмон ҳис қилиб, меҳмонларга байрамни усиз давом эттиришни таклиф қилгани келтирилади.
«Кечки соат иккиларда президент ҳузурига навбатчи шифокорлар чақирилди, у йигирма дақиқага яқин президент олдида бўлди. Бу Россия президенти ва меҳмонлар учун энг қайғули Янги йил кечаси эди», — таъкидлади манба.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар