08:20 / 03.01.2023
1 402

Буюк Британия Марказий Осиёдаги энг истиқболли ҳамкорларини маълум қилди

Буюк Британия Марказий Осиёдаги энг истиқболли ҳамкорларини маълум қилди
Буюк Британия Қозоғистон ва Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги энг истиқболли ҳамкорлари деб билади. Бу ҳақда Олий ҳазратларининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича савдо комиссари Кенан Полео маълум қилган.

«Мен Шарқий Европа ва Марказий Осиёнинг 14 давлатидаги савдо ишларини назорат қиламан. Сўнгги маълумотларга кўра, Буюк Британия ва ушбу 14 давлат ўртасидаги савдо алоқалари 44 миллиард фунт стерлингга баҳоланган. Марказий Осиё бизнинг муваффақиятимизнинг асосий қисмидир. Шунинг учун биз яқинда Қозоғистон ва Ўзбекистонга кўпроқ савдо ресурсларини киритдик, бизнинг фикримизча, бу ерда янада кўпроқ имкониятлар бор», деган у.

Бундан ташқари, Савдо комиссари таъкидлаганидек, Марказий Осиёдаги асосий транспорт йўлларидан бири бўлган Транскаспий халқаро транспорт йўналиши салоҳиятини ошириш Буюк Британия ҳукумати учун Шарқдан Ғарбга етказиб бериш йўналишларини диверсификация қилишнинг устувор мақсадларидан ҳисобланади.

Ўрта йўлак сифатида ҳам танилган Транскаспий халқаро транспорт йўналиши минтақа иқтисодиёти учун муҳим, деди савдо комиссари.

Полео бунинг учун Транскаспий йўналиши мамлакатлари биргаликдаги саъй-ҳаракат қилишлари талаб қилинади. Буюк Британия, хоҳ у рақамлаштириш, хоҳ портлар сиғимини ошириш, молиялаштиришни таъминлаш, хусусий секторни жалб қилиш ёки темир йўллар ишини оптималлаштиришга ёрдам бериши бўлсин, зарур ёрдамни кўрсатишга тайёр.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг