23:33 / 03.01.2023
1 198

Янги йил арафасида Херсонда 500 нафар Россия ҳарбийси ҳалок бўлгани айтилмоқда

Янги йил арафасида Херсонда 500 нафар Россия ҳарбийси ҳалок бўлгани айтилмоқда
Фото: дефенcероманио.ро
Украина 31 декабрь куни Херсонда Россия армиясининг бўлинмаларига ҳужум қилиши оқибатида 500 га яқин рус аскари ҳалок бўлди. Бу ҳақда Украина қуролли кучлари Бош штабининг 3 январдаги ҳисоботида маълум қилинди.

Ҳисоботга кўра, 1 январь куни Украина қуролли кучлари Херсон вилоятининг Федоровка ҳудудида россиялик ҳарбий хизматчиларга ҳужум қилган. Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони аниқланмоқда. Украина ҳарбийлари 1 январга ўтар кечаси Донецк вилоятининг Россия томонидан аннексия қилинган қисмида жойлашган Макеевка шаҳридаги касб-ҳунар мактаби биносига ракета ҳужуми уюштирган. У ерда урушга сафарбар қилинган Россия фуқаролари бўлган.

Украина томони маълумотларига кўра, ракета зарбаси оқибатида 400 га яқин одам ҳалок бўлган, яна 300 нафари яраланган. Россия Мудофаа вазирлиги Макеевкага ракета ҳужуми содир этилганини тасдиқлаб, қурбонлар сони 63 тани ташкил этишини билдирган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг