13:40 / 05.01.2023
715

Япониядаги аукционда 200 килограммдан оғир балиқ 270 минг долларга сотилди

Япониядаги аукционда 200 килограммдан оғир балиқ 270 минг долларга сотилди
Фото: Bloomberg
Оғирлиги 212 кг бўлган кўк рангли оркинос балиғи Токиодаги аукционда 36,04 миллион иенага (тахминан 271 минг доллар) сотилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Сотилган балиқ шимолий Аомори префектурасидаги Ома портида овланган. Ушбу портдаги оркинос балиқлари «қора олмос» сифатида танилган.

Бундай савдо бўйича мутлақ рекорд ўрнатилган 2019 йилда, оғирлиги 278 кг бўлган оркинос 3 миллион доллардан кўпроққа сотилган.

«Тоёсу» бозоридаги йилнинг биринчи аукциони
Фото: Bloomberg

Ресторан саноати вакиллари орасида йилнинг биринчи аукционида асосий лотни сотиб олиш бизнесни муваффақиятли олиб боришга ёрдам беради, деб ишонилади.

Бундан ташқари, у энг қиммат балиқни татиб кўриш учун навбатда турган мижозларни жалб қилиш имконини беради.

Илгари аукционлар машҳур «Сукижи» бозорида ўтказиларди. Кейинчалик бозор тугатилганидан сўнг, кимошди савдоси ўтказиладиган жой «Тоёсу» бозори бўлди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг